Коронавирусга қарши кураш учун сарфланган маблағлар нима учун ишлатилгани маълум қилинди

Ҳукумат ҳисоботида коронавирусга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни молиялаштиришга 3 трлн 962 млрд сўм сарфлангани маълум қилинди. Бу ҳақда Senat.uz хабар берди.

Давлат дастури ижроси бўйича ҳукумат ҳисоботида келтирилишича:

  • ижтимоий объектлар қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга 3 трлн 423 млрд сўм;
  • корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашга 2 трлн 485 млрд сўм;
  • аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга 1 трлн 340 млрд сўм;
  • соғлиқни сақлаш объектларини қуриш ва зарур инфратузилмани яратишга 1 трлн 22 млрд сўм;
  • маҳаллий бюджетлар ва пенсия жамғармаси йўқотишларини қоплашга 595 млрд сўм миқдорида маблағлар сарфланган. Бундан ташқари:
  • Дори воситалари ва тиббий буюмлар, химоя воситалари ва тест тизимлари билан таъминлаш ҳамда карантинда сақлаш учун 1,534 трлн сўм;
  • Тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш, республика санитария-эпидемиология хизмати томонидан ҳимоя чораларини амалга ошириш учун 2,428 трлн сўм сарфланган.
  • Бундан ташқари, карантин зоналари ва коронавирусни даволаш билан боғлиқ объектларни қуриш, жиҳозлаш ва инфратузилма яратиш учун 1 трлн сўм харажат қилинган.

Янгиликлар