Билл Гейтс глобал исишга қарши курашиш учун қанча маблағ сарфлаганини маълум қилди
Microsoft компанияси раҳбари Билл Гейтс глобал исишга қарши курашга қаратилган лойиҳага 2 миллиард доллар ажратган. Бу ҳақда Zamon хабар берди.
Таъкидланишича, Гейтс бу маблағни беш йил давомида сармоя қилади.
Унинг фикрича, экологик тадқиқотлар учун сарфланадиган маблағ етакчи давлатлар томонидан беш йил давомида кўпайтирилиши лозим. Мicrosoft асосчиси атроф-муҳит муаммоларини ечиш учун ҳукуматлар йилига 110 миллион доллар сарфлаши керак, дейди.
Гейтсга кўра, атом энергетикасининг келажаги бор ва дунё саноатини қамраб олиш учун «шамол ва қуёш»нинг ўзигина етарли эмас. У атмосферани карбонат ангидриддан тозаловчи технологиялар ривожланади деган умидда.
Шунингдек, Билл Гейтс водород ёқилғисини келажак энергияси манбаи деб атаган, чунки бу омил саноатда цемент ва темир чиқиндисини камайтиради.