Ўзбекистонда 30 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

30 март кундуз куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.

Фото: worldpress.com

Хабарга кўра, Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида беқарор об-ҳаво сақланиб қолади, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-13 даража илиқ атрофида бўлади.

Таъкидланишича, пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9-11 даража илиқни ташкил этади.

Шунингдек, республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг 1600 метрдан юқори бўлган ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2 даража совуқ- 3 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар