Фарғонада йўл ўртасида жанжаллашган 2 ҳайдовчи 15 суткага қамалди

Фарғона шаҳрида икки ҳайдовчи йўл ўртасидад содир этган муштлашув сабаб жазога тортилди. Вилоят ички ишлар бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Маълум бўлишича, воқеа 11 август куни кўчада содир бўлган. Муштлашув ва жанжал 1995 йилда туғилган Б.О. ва 1990 йилда туғилган М.У.нинг ўзаро тушунмовчилиги сабабли юзага келган.

Шундан сўнг, муштлашув яқин атрофда хизмат олиб бораётган ИИО ходимлари томонидан бартараф қилинган.

Натижада ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (Кичик безорилик) билан ҳар бир ҳайдовчига 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Янгиликлар