Тошкентда икки йўловчи автобус ва Cobalt ўзаро тўқнашди
Ижтимоий тармоқда икки автобус ва Cobalt иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 20 февраль куни соат 09:30 ларда Яккасарой тумани КҲАЙ кўчасида 1997 йилда туғилган Д.С. бошқарувида бўлган YUTONG русумли электроавтобусни бошқариб кетаётиб рул бошқарувини йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши бўлагига чиқиб кетган.
Натижада, автобус қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган 1980 йилда туғилган Х.М. бошқарувида бўлган Cobalt русумли автоулови билан тўқнашиб, сўнгра, бошқа бир YUTONG русумли электроавтобус билан тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида, Д.С. бошқарувида бўлган автобусиниг 2004 йилда туғилган йўловчиси тан жароҳат олиб шифохонага мурожаат қилган.
«Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.