«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди
2 апрель куни Ғарбий Сибирнинг жанубий ҳудудларидан Ўзбекистон ҳудудларига 1-2 даражагача бўлган совуқ антициклар кириб келди.
Маълум бўлишича, кундузи антициклон шарқга қараб силжийди ва Эрон ҳудудидан илиқ ҳаво кириб келиши бошланади, ҳаво 12-17 даража илиқгача исийди.
Қайд этилишича, 3 апрель куни илиқ ҳавонинг кириб келиши кучаяди.
Шунингдек, якшанба куни нам ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади ва барча жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди.