Тошкент метрополитенида ёнғин чиқди

Ижтимоий тармоқларда “Космонавтлар” бекатида ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Унга кўра, 17 январь куни соат 19:30 ларда “Космонавтлар” метро бекатига кириб келган 40-сонли ҳаракат таркибининг вагон электр қисмида техник носозлик ҳолати кузатилган. Шу боисдан йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчилар бекатга туширилган ҳамда машинист томонидан белгиланган йўриқномага асосан тезкор чора-тадбирлар кўрилиб, носозлик бартараф этилган. Бу ҳолат йўналишдаги ҳаракат жадвалига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.

Келтирилган ноқулайликлар юзасидан йўловчилардан узр сўралди.

Янгиликлар