Тошкент – Наманган – Андижон йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилиши маълум қилинди

16 февралдан Тошкент – Андижон – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди Наманган вокзали орқали қатновини амалга оширилиши эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ хабар қилди.

Хабарга кўра, ушбу 64-сонли йўловчи поезди ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Тошкент – Наманган – Андижон йўналишида, 63-сонли йўловчи поезди эса ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари Андижон–Наманган–Тошкент йўналишида ҳаракатланади.

Қайд этилишича, батафсил маълумотлар Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросида.

Янгиликлар