Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги «заправка»ларда газ таъминоти чекланади

Республика ҳудудларида газ таъминотининг чекланишига об-ҳаво шароитининг ёмонлашуви сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Бу ҳақда «Hududgazta’minot» АЖ хабар илди.

Хабарга кўра, 24-27 февраль кунлари мамлакатга совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши натижасида, табиий газ истеъмоли ҳажми кескин ортиши кутилмоқда.

Таъкидланишича, «Hududgazta’minot» АЖ табиий газ биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда таъминлашга қаратилишини инобатга олиб, газ етказиб беришда айрим чекловлар киритади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Hududgazta’minot» АЖ барча автотранспорт ҳайдовчилардан, ўз автоуловларига газ тўлдириш ишларини 05:00 дан 15:00 вақт оралиғида техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўрайди.

Янгиликлар