Ўзбекистонда жазирама бўлиши кутилмоқда
25 апрелдан бошлаб мамлакатга жуда илиқ ҳаво массалари жадал кириб келиши бошланди. Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича апрель ойининг охирига қараганда ёзнинг боши учун хос бўлган очиқ об-ҳаво ҳарорати кузатилди.
Хабарга кўра, 26 апрель ва иш ҳафтаси давомида ҳарорат меъёрдан 5-8 даражага кўп бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари 14-17 даража, кундуз кунлари 32-35 даража, жанубда ва чўл ҳудудларида 37-38 даражагача бўлади. Кундузги ҳарорат шу кунлар учун бўлган мутлоқ максимумга яқинлашади.
Шунингдек, ҳафтанинг охирида Каспий денгизининг шимолий ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво массалари кириб келади. Республика ҳудудида ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда, лекин ёғингарчилик эҳтимоли кам бўлади. Кундуз куни ҳарорат 27-32 даражагача бироз пасаяди, аммо меъёрдан юқори бўлиб қолади.