Япония бош вазири кучли зилзила туфайли Ўзбекистонга ташрифини бекор қилди

Япония бош вазири Фумио Кисида Япония ороллари ҳудудида кучли зилзила хавфи туфайли Ўзбекистон, Қозоғистон ва Мўғулистонга ташрифини бекор қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, келгуси ҳафтада ҳукуматнинг барча саъй-ҳаракатлари, Нанкай ёриғида юзага келиши мумкин бўлган зилзилага тайёргарлик кўришга қаратилади.

Эслатиб ўтамиз, Япония бош вазири Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафар уюштиришни режалаштирган эди. Ташриф доирасида, вазир Қозоғистонда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувида иштирок этиши керак эди.

Маълумот учун, 8 август куни Япония жанубидаги Кюсю ва Сикоку оролларида иккита 7 балли зилзила кузатилган эди. Зилзила қибатда аҳоли ва маҳаллий ҳокимият иншоотларига жиддий зарар етгазилган. Шундан сўнг, мамлакатда денгиз соҳилига яқин ҳудудларда цунами хавфи эълон қилинган.

Янгиликлар