Олтин нархининг қимматлаши фонида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари кўпайди

Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро валюта захираларига оид маълумотларни янгилади. Унга кўра, 1 апрел ҳолатига, Ўзбекистоннинг расмий захиралари 34,2 млрд долларни ташкил қилди.

Захиралар март ойига нисбатан деярли 2 млрд долларга кўпайган бўлса-да, йил бошидан бери 374 млн долларга камайган.

Март ойи давомида олтин захираларининг қиймати 24,09 млрд доллардан 25,37 млрд долларгача ошган. Ўз навбатида олтиннинг физик ҳажми 11,9 млн троя унциядан 11,5 млн троя унциягача қисқарган.

Шунингдек, хорижий валюта захиралари қиймати 7,55 млрд доллардан 8,26 млрд долларгача кўпайган.

Янгиликлар