Ўзбекистонда 15 апрель куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
«Ўзгидромет» 15 апрель куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-14, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, кечқурун айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.