Ўзбекистон Афғонистонга 63 та вагонда инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Термиз шаҳри «Айритом» чегара пункти орқали 23 декабрь куни Афғонистонга 63 та вагонда инсонпарварлик ёрдами жўнатилди.

Қайд этилишича, 63 вагонда озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда кўмир маҳсулотлари ортилган эзгулик  поезди Мозори Шариф  шаҳрига жўнатилди.

Шу муносабат билан бугун Балх вилояти марказида икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади.

Янгиликлар