Тайванга Хитойнинг учар аппаратлари ва кемалари яқинлашди

Тайвань Хитой халқ армиясининг 24 та учар аппарати ва 8 та кемаси яқинлашаётганини қайд этди, хабар берди ТАСС.

Таъкидланишича, 11 та учар аппарат Тайвань бўғозининг ўрта чизиғини кесиб ўтган ёки оролнинг ҳаво мудофааси ҳудудига кирган.

«Тайвань қуролли кучлари вазиятни кузатиб, бунга жавобан тегишли кучларни сафарбар этишди», – дейилмоқда хабарда.

Қайд этиш лозимки, 2022-йилнинг 2-3-август кунлари АҚШ Конгресси вакиллари палатасининг ўша пайтдаги спикери Нэнси Пэлоси Тайбэйга ташриф буюрганидан сўнг икки бўғоз қирғоғи орасида муносабатлар таранглашиши туфайли Хитой халқ армияси Тайвань ҳудудига ўз кемалари ва самолётларини тез-тез юбориб туради.

ХХРда бундай ташрифларга иғво, Хитойнинг ички ишларига аралашув ва «тай сепаратистларини қўллаб-қувватлаш» сифатида қарашади.

Янгиликлар