Февралда қимматлашган ва арзонлашган маҳсулотлар рўйхати
2024-йилнинг февраль ойида Ўзбекистонда инфляция 0,32%ни, йил ҳисобида 8,35%ни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Бир ой ичида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 0,2%га, ноозиқ маҳсулотлар нархи 0,2%га, пуллик хизматлар нархи 0,7% га кўтарилди.
Қуйидаги маҳсулотлар февралда қимматлашган:
- бодринг — 12,3%;
- булғор қалампири — 11,7%;
- бақлажон — 6,1%;
- помидор — 5,9%;
- саримсоқпиёз — 4%;
- сут — 0,2%.
Қуйидаги маҳсулотлар февралда арзонлашган:
- Банан — 9,2%;
- Карам — 3,1%;
- Сабзи — 1,8%;
- Тухум — 1,9%;
- Пиёз — 1,1%;
- Ўсимлик ёғи — 1,1%;
- Картошка — 0,9%;
- Шакар — 0,7%;
- Ун — 0,7%;
- Мол гўшти — 0,4%;
- Қўй гўшти — 0,4%;
- Гуруч — 0,2%.