Ўзбекистонда электроэнергия таъминотига чекловлар қўйилмоқда
Ўзбекистонда электроэнергия ишлаб чиқариш танқислиги туфайли электроэнергия таъминотига чекловлар қўйилмоқда, хабар берди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Мавжуд маълумотларга кўра, куни-кеча (18-февраль) мамлакат электростанцияларида 231.4 млн кВт электроэнергия ишлаб чиқарилган.
Бунга қадар иссиқлик электростанциялари 40.метр куб табиий газ, 26.3 тонна кўмир ва 10.7 тонна мазутдан фойдаланган. Шунингдек, Туркманистондан 21.6 млн кВт/соат электроэнергия импорт қилинган.
«Шунга қарамай, кеча электр энергияси етказиб бериш бўйича танқислик 6,4 млн кВт/соатни ташкил этиб, мамлакатимиз бўйлаб куннинг тиғиз вақтида 400 МВт гача чекловлар киритилишига мажбур бўлинди», – дейилмоқда хабарда.
Истеъмолчиларга 225.6 млн кВт/соат электроэнергия етказилди, газ истеъмоли 151.6 млн метр кубни ташкил этди.
Gazeta.uz маълумотига кўра, иқтисодиётга жиддий таъсири бўлмаган корхоналар электр тармоқдан узилади. Чекловлар салкам 50 мингга абонентга.