Россияда мигрантларни депортация қилиш ўрнига жаримага тортишлари мумкин

Россия Давлат Думасининг давлат қурилиши ва қонунчилик қўмитаси Россия Федерациясидан чиқариб юбориш кўринишидаги жазони ижро этишнинг ўзига хос жиҳатлари бўйича қонунга ўзгартиришларни маъқуллади.

Бу ўзгартиришларга кўра, судя қонунларга итоаткор, солиқларни ўз вақтида тўлаб борган, муайян яшаш жойи бўлган чет эл фуқароларини мамлакатдан чиқариб юборишни жаримага алмаштириши мумкин бўлади. Шунингдек, жиддий қонунбузарлик қилмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларни оилавий аҳволи, РФда яшаган даври, фаолият турига, шунингдек, чиқариб юборилганда уни қабул қилиши мумкин бўлган давлатлар йўқлигига қараб жарима қўллаши мумкин.

Қоидабузар чет элликлар 40 мингдан 50 минг рублгача жаримага тортилиши ёки, 150 соатдан 200 соатгача мажбурий ишларга жалб қилиниши мумкин

Фақат қатор ҳолатлар, жумладан, педофилияни пропаганда қилганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган, илгари депортациядан бўйин товлаган хорижликларга янги қоидалар тааллуқли бўлмайди.

Ўзгартиришларга кўра кўра, судя мажбурий тартибда депортация қилиш ёки хорижликнинг ўз ихтиёри билан РФни тарк этиши борасида маъмурий жазо қўллаш хусусида қарор чиқаришда юқорида тилга олинган ҳолатларни ҳисобга олади.

Қизиғи, бу қонун лойиҳаси 2017 йилдаёқ биринчи ўқишга қабул қилинган. Орадан қариб 7 йил ўтиб, яна муҳокама қилинмоқда.

Янгиликлар