Ўзбекистонда 11 ойда неча киши газдан заҳарланиб вафот этгани маълум бўлди

Ўзбекистонда 2021 йил бошидан 15 декабрга қадар 125 киши ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши туфайли вафот этди, 115 киши жабрланди.

Қайд этилишича, йил давомида ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши билан боғлиқ 213 та ҳолат қайд этилган. Уларнинг 66 таси фавқулодда вазият сифатида рўйхатга олиниб, ҳодисалар оқибатида 125 киши вафот этган ва 115 киши жабрланган.

Ис газидан заҳарланиш, асосан, ушбу сабабларга кўра юзага келмоқда:

  • газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик чораларига риоя этмаслик;
  • ностандарт (қўлбола ясалган) иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;
  • иситиш печлари дудбуронларини нотўғри ўрнатиш;
  • ҳаво алмашмайдиган хоналарда очиқ оловдан фойдаланиш;
  • шамоллатиш шахтаси ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш.

Янгиликлар