Африка вабо билан касалланиш эпицентрига айланди
2024-йилнинг январь ойида 10 та Африка мамлакатида 26 мингдан ортиқ вабо билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди, тахминан 700 нафар инсон вафот этган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
ЖССТ Африка ҳудудий бюросининг фавқулотда вазиятлар бўйича мутахассиси Фиона Брака вабо билан касалланиш ҳолатлари 2021-йилдан буён ошаётгани ҳақида маълум қилди.
«Бироқ Африка, айниқса унинг шарқий ва жанубий қисмлари, бугунги кунда эпицентрга айланган. Касалланиш ва ўлим ҳолатлари 2023-йилдаги даврда деярли икки баравар юқори», – қайд этди у.
Ўта оғир ҳолат Замбия ва Зимбабведа кузатилмоқда, касалликнинг фаол ўчоқлари ҳақида Мозамбик, Танзания, Конго Деиократик Республикаси, Эфиопия ва Нигерия ҳам хабар берган.
«Вирус бошқа мамлакатларга ҳам тарқалишининг хавфи ўта юқори, айниқса ҳозирги юқиш мавсумида», – қўшиб ўтди у.
Вабо — вабо вибрионлари келтириб чиқарадиган ўта хавфли инфекцион касаллик. У қўзғатувчининг зарарланган таом ёки сув орқали организмга тушиши натижасида келиб чиқади.