Йилига 4 млн доллар ишлаб топадиган «TikTok қироличаси» ҳақида

ТikTok’да биринчи бўлиб 100 миллион обуначи йиғган фойдаланувчи 16 ёшли америкалик Чарли Д’Амелио бўлган. Унга «ТikTok қироличаси» деган ном берилган.

Фото: Yandex

Таъкидланишича, Д’Амелио 2019 йили май ойида ТikTok’да рўйхатдан ўтган ва 2020 йили 26 ноябрда унинг обуначилари сони 100 миллиондан ошган. Таққослаш учун YouTube’даги илк 100 миллион обуначига эга бўлган каналга 14 йил вақт керак бўлган.

Фото: Yandex

«Forbes» маълумотларига кўра, Д’Амелио йилига 4 миллион доллар даромад қилади. 16 ёшли қиз ҳозирда дунёдаги йирик компаниялар билан ҳамкорлик қилади.

@charlidamelio

dc @jeanvictorm

♬ Throw That Smile This Way — Mr_Hotspot

Блогер қиз 3 йилдан буён рақс тўгарагига қатнашади ва унинг ТikTok’даги асосий контенти ҳам ҳар хил турдаги рақслардан иборат. Унинг ҳозирда бошқа платформалардаги обуначилари сони:

  • Instagram’дa — 34 миллион;
  • YouTube’да — 8,5 миллион;
  • Twitter’да — 4,9 миллион.

Эслатиб ўтамиз, aмерикалик 19 ёшли Белла Порч 10 сониялик липсинк-видеоси билан ТikTokʼда рекорд ўрнатгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, «Forbes» талқини бўйича ўзбекистонлик йигит энг кўп пул топувчи ТikTokerʼга айлангани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар