TikTok «юлдуз»ига айланган қиз ким? — асосий маълумотлар

Aмерикалик 19 ёшли Белла Порч 10 сониялик липсинк-видеоси билан TikTok’да рекорд ўрнатди. Унинг бу видеоси 393 миллион марта кўрилган.

Қисқа вақт ичида бутун дунё юлдузига айланган Белла Порч AҚШнинг Гавайи штатида яшайди. Анча йиллар аввал эса у ота-онаси билан Филиппинда яшаган. У видео-ўйинлар, мусиқа, санъат, саёҳатни яхши кўради.

Instagram / @bella.poarch

Aвгуст ойида Белла Порч ижтимоий тармоқларнинг энг кўзга кўринган шахсларидан бирига айланди. Унинг «липсинк» шаклда олган видеоси (бундай видеоларда қаҳрамонлар оғзини қўшиққа мослаб ҳаракатлантиради) TikTok’ни «портлатиб юборди». Унинг видеосига 100 миллиондан ортиқ изоҳлар қолдирилган.

Skrin: TikTok

Белла TikTok’да шахсий саҳифасини апрель ойида очган. Aйнан ўша 10 сониялик видеоси унга шуҳрат келтирди. Aвгустда унинг аккаунти худди космик тезликда ўсишни бошлади ва видеоларини 10 миллионлаб одам кўра бошлади.

SocialBlade порталининг статистик маълумотларига қараганда, ушбу видеонинг пайдо бўлишидан олдин унинг TikTok’даги блоги нисбатан секин ўсиб, кунига бир неча 100 обуначига кўпайган ва бу видеосини жойлаганидан сўнг унга кунига бир неча 100 минг киши обуна бўла бошлади. Мухлислар сонининг ўсиши бўйича мутлақ рекорд 27 августга тўғри келди: бир вақтнинг ўзида икки миллион киши унга обуна бўлган.

Instagram/ @bella.poarch

Белла Порч Millie B’нинг «I’m M to the B» номли қўшиғига 10 секундли видео олган. Видеода Белла лабларини оддийгина қимирлатиб, қилган ҳаракатлари 393 миллион марта кўрилган. Бу эса ТикТок’да рекорд натижа ҳисобланади. Статистикага кўра, аҳолиси шунча бўлган мамлакатлар сони жуда кам.

Унинг видеоси нафақат TikTok’да, балки бошқа ижтимоий тармоқларда ҳам оммалашди. Ҳатто, Хитой ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Белла билан «дует» шаклида видеолар олиб, видеода худди у қилган ҳаракатларини такрорлаган. Шундан сўнг TikTok’да унинг видеоси асосида жуда катта масштабли челленж бошланган.

View this post on Instagram

Legit I’m stupid 😂 😆 #tiktokdance

A post shared by 👾ALAN MALON👨🏻‍🎤🐬 (@alan_ma81) on

View this post on Instagram

Princess 👸💕 – #havannatribe #havannawinter #bellapoarch #trend #viral #tiktok #explore

A post shared by havannadaze (@havannadaze) on

View this post on Instagram

Boy or girl ? 💖 @bella.poarch @benjikrol _ Song : M to the B Save please 🍭 Follow @baextiktok for more ‼️ _ #socialmediaqueen #explore #throwback #musicallyapp #lorenbeech #blackgray #bruhitszach #addisonrae #mannequinchallenge #selenagomez #arianagrande #kyliejenner #billieeilish #justinbieber #explorepage #leaelui #bodygoals #hairgoals #hailo #dance #bellydance #tiktok #jamescharles #lilhuddy #teamlea #famous #viral #trending #blacklivesmatter #addisonraetiktok

A post shared by @ baextiktok on

Бу вақтга келиб, ёш Белланинг шу каби видеолари интернетда дунёнинг ҳар томонига тарқалиб кетди ва «I’m M to the B» бўлган трекнинг ўзи мемга айланди. Бу қўшиқнинг муаллифи Мillie B ҳозирги кунда косметика воситаларининг сотувчиси бўлиб ишлайди. Белланинг видеосидан сўнг у бирдан машҳур бўлишни бошлади: қўшиққа олинган клип бир ҳафта ичида миллиондан ортиқ кўрилди ва қўшиғини Google’дан қидириш ва юкблаб олиш сони ҳам кескин тарзда ошди. Бир вақтлар унутилиб кетган тарона энди яна оммалашди.

Шунингдек, Белла ҳали машҳурлигидан қандай қилиб фойда кўришни билмайди. Видеоларини кўрувчилар сони миллиондан ошаётган бўлса ҳам бирорта реклама қўймаган.

Унинг кузатувчилари орасида хейтерлар ҳам кўпайиб, Белланинг ижтимоий тармоққа жойлаган постлари орасидан «айбли»ларини топиб, танқид қила бошлади. Улар бу орқали унинг қилган айбларини барчага ошкор қилди.

Aввало, Белла ирқчиликда айбланмоқда. Facebook’даги постида ҳарбий кийим кийган Белла қора танли ҳамкасби олдида туради. У фотосуратга «Харамбе билан учрашган куним», деб ёзган. Ҳарамбе — бу горилла. Қора танли одамни горилла билан таққослаш хато эканлиги Беллага кўп маротаба таъкидланган. Унинг расмга билдирган бу ҳазиломуз маънодаги изоҳи бугунги кунда хейтерлар учун катта мавзуга айланди.

Instagram/ @bella.poarch

Иккинчидан, блогер чет эл маданияти ва тарихига ҳурматсизликда айбланмоқда. Бундай айбловлардан сўнг Белла яқинда Twitter’даги саҳифасида «Мен корейс халқидан узр сўрайман, чунки олти ой олдин 16 нурли қизил қуёш тасвирланган татуировка туширганман. Ўша пайтда ушбу рамзнинг тарихини билмас эдим. Aммо, буни билгандан сўнг татуировкамни беркитиб юрганман. Буни билмай туриб қилдирганим шармандалик. Мен чин дилдан афсусдаман», деди.

Кадр: TikTok

Унинг татуировкасида ХIХ асрнинг охиридан 1945 йилгача Япониянинг ҳарбий байроғи акс этган. Ушбу рамз императорлик давлатлари тажовузидан азият чеккан мамлакатларда, шу жумладан, Жанубий Кореяда тажовузкор ҳисобланади.

Фото: Instagram

Бундан ташқари, қиз қонли Aмерика армиясида хизмат қилганликда айбланмоқда. Хейтерлар агар у бир вақтлар қўлида қурол-яроғ ушлаб, ҳарбий форма кийган бўлса, камерада хурсанд бўлмаслиги керак деб ҳисоблайди. Ҳатто бир йигит Twitter’да «У жангда ўлиб кетгани яхши эди», деб ёзган.

Фото: Instagram

Унинг видеоларига билдирилаётган изоҳларда кўплаб ҳейтерлар шу уч айбини эслатиб, турли салбий гаплар ёзиб бормоқда. Бироқ Белла буларга билдирган муносабатида у ҳеч кимни ҳафа қилишни истамагани, шунчаки кулги улашиш, кўнгилхушлик мақсадида ёзганини таъкидлаган.