«Forbes» талқини бўйича ўзбекистонлик йигит энг кўп пул топувчи TikToker’га айланди
«Forbes» нашри 2020 йилда энг кўп маош олган TikToker’ларнинг рейтингини тақдим этди. Рўйхатнинг биринчи ўрнини ўзбекистонлик 22 ёшли Раҳим Aбрамов эгаллади.
Қайд этилишича, унинг TikTok’даги даромади 10,47 миллион рублни ташкил этади. Ҳозирда унинг ижтимоий тармоқда 9,5 миллионга яқин обуначиси бор.
Мавзуга доир: ТikТоk «юлдуз»ига айланган қиз ким? — асосий маълумотлар
Нашрнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда туғилган Раҳим Aбрамов 16 ёшида Россиянинг Чита шаҳрига кўчиб ўтган. У ерда спорт мактабида ўқишни давом эттирган. Aбрамов дўсти билан пул ишлаш учун узумзорларни суратга олиб, қисқа видеолавҳалар тайёрлаган. У Instagram’да «Not Majors» деб номланган лойиҳа тузади ва бир йил ичида 300 мингга яқин обуначига эга бўлади. Раҳим илк катта даромадини ўзи ишлаган видеолар орқали топган.
«Биринчи ойда 100 минг рубль ишладим. Илгари Instagram’даги пост 600 мингдан 700 минг рублгача бўлган. Бундан кейин мен шартномалар бўйича фақат йирик лойиҳаларни амалга ошираман, чунки мен энди санъаткорман», — деди Aбрамов «Forbes Digest»га берган интервьюсида.
Aввалроқ ТikТоk AҚШдаги 100 миллион фойдаланувчисини Оқ уйдан ўз ҳуқуқларини талаб қилишга чақиргани ҳақида хабар берилганди.