«Бечора болалар Тошкентда ишсиз юрса мен қандай қилиб тинч кабинетда ўтираман?» – Шавкат Мирзиеёв

Тошкент шаҳрида 27 январь куни президент иштирокида селектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда 67 studio хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хабарга кўра, 27 январь куни Президент иштирокида ёшлар бандлиги мавзусида селектор бўлиб ўтган. Йиғилишда Шавкат Мирзиеёв ёшлар сиёсатига масъул идора ва ташкилотлар фаолиятини қаттиқ танқид қилган.

Таъкидланишича,  Фарғона вилоятида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 703 минг фуқародан 81 минг нафари ишсиз сифатида рўйхатга олинган. Қайта ҳисоб-китоблардан сўнг яна 100 мингга кўпайган.

«Бечора болалар Тошкентда ишсиз юрса мен қандай қилиб тинч кабинетда ўтираман? Ўз фарзандим мени у. Нимага мен ўз фарзандимга шундай бўлган имтиёзни қўлламаслигим керак? Нимага? Нимага у хор бўлиб юриши керак четда?», – деди президент.

Қайд этилишича, селекторда ёшларни ўқитиш, ишга жойлаштириш ва уларни молиялаштириш манбалари бўйича чоралар белгиланган.

Мавзуга доир:

 

Янгиликлар