Президент сайловлари санасини ўзгартиришни назарда тутувчи қонун қабул қилинди

Қонунчилик палатаси депутатлари Президент сайловлари санасини ўзгартириш ва бошқа қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонунни қабул қилди. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати хабар берди.

Фото: «Sputniknews»

Хабарга кўра, сиёсий партияларга сайлов кампанияси даврида Давлат буджетидан ажратилган маблағлар учун Ғазначиликда ҳисобвароқ очилмайдиган бўлди. Шунингдек, ҳужжат Сенатга юборилади. Аввал Президент сайловлари декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда Президентлик сайловига тайёргарлик 2021 йил 1 мартдан бошланиши ҳақида хабар берилган эди. Унга кўра, лойиҳада аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаш белгилаб ўтилган.

Шунингдек, сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар бўйича билимларини тизимли асосда ошириш, халқаро кузатувчилар томонидан берилган тегишли тавсияларни миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев парлементга мурожаатида «мамлакат ҳаётидаги катта сиёсий воқеа – президентлик сайлови»га тайёргарлик кўрилиши лозимлигини таъкидлаган эди.

Янгиликлар