Тинчлик бўйича Нобел мукофотини ҳуқуқ ҳимоячиси Нави Пиллэй қўлга киритди
Мукофот тинчлик ва халқаро ҳуқуқни тарғиб қилишдаги хизматлари учун берилди

2026 йилги Тинчлик бўйича Нобел мукофотига Жанубий Африкалик ҳуқуқшунос ва ҳуқуқ ҳимоячиси Наванетхем «Нави» Пиллэй сазовор бўлди. Бу ҳақда Нобел қўмитаси хабар бермоқда.
Қўмита ахборотида таъкидланганидек, мукофот Пиллэйга унинг «тинчлик ва халқаро ҳуқуқни илгари суриш йўлидаги саъй-ҳаракатлари» учун берилди.
Нави Пиллэй инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро одил судлов соҳасидаги фаолияти билан танилган.
У 2003 йилдан 2008 йилгача Халқаро жиноят суди судьяси лавозимида ишлаган. Бундан олдин Пиллэй Руанда бўйича Халқаро трибуналга ҳам раҳбарлик қилган.
2008 йилдан 2014 йилгача ҳуқуқ ҳимоячиси БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари лавозимини эгаллаган.





