Сурхондарёда фуқародан пора талаб қилган ФҲДЁ бўлими ходими қўлга олинди

Фото: «Tez News»

Сурхондарё вилояти Денов туманида фуқародан исм-фамилиясини ўзгартириш учун 300 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 6 январь куни Денов туманида фуқаро ФҲДЁ  бўлимига мурожаат қилган.

Ушбу мурожаатда у исм-фамилиясини ўзгартириб бериши учун ФҲДЁ ҳодими ундан 300 АҚШ доллари талаб қилганини таъкидлаган.

«Мен Денов тумани ФҲДЁга мурожаат қилиб, исм-фамилиямни ўзгартиришни сўрадим. Ходимлардан бири менга исм-фамилияни ўзгартиришнинг катта харажати борлиги ҳамда бу ИИБ билан боғлиқ эканлигини айтди. Кейин «ЗАГС хонанинг каттаси» билан ўзи гаплашиши учун 300 АҚШ доллари беришимни сўради», – дейди мурожаат йўллаган фуқаро.

Шундан сўнг ИИБ томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, фуқаро Р.А. талаб қилинган 250 АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар