Ўзбекистонда янги «британча штамм»ни генетик аниқлаш жараёнига қанча вақт сарфлангани аниқ бўлди

Ўзбекистонда янги «британча штамм» ни генетик аниқлаш жараёнига тахминан 5 кун вақт сарфланган. Бу ҳақда  Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази директори ўринбосари, профессор Алишер Абдуллаев ҳабар бермоқда.

Фото: akcent.site

Хабар берилишича, «британча штамм» мавжудлиги эҳтимоли бўлган COVID-19 вируси аниқланган 33 нафар беморнинг бурун бўшлиғидан олинган суртмаларидан бир неча босқичда текширувлар амалга оширилган.

Биринчи босқичда барча тақдим этилган намуналарнинг коронавирус РНКси ДНК шаклга ўтказилган.

Иккинчи босқичда Real Time PCR реакцияси ёрдамида «британча штамм»нинг маркер мутацияси скрининги ўтказилган.

«Бу усул ҳам бизнинг олимларимиз томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, илк бор реал беморлар таҳлилида қўлланилди. Бир пайтнинг ўзида бу усулни оптималлаштиришимизга тўғри келди ва бир қатор такрор тажрибалар ўтказиб, хатога йўл қўймаганимизни текширдик. Айнан мана шу босқичда биз шубҳали намунани аниқладик, аммо мазкур намунунада «британча штамм»га хос бўлган қатор бошқа мутациялар ҳам мавжуд эканига ишонч ҳосил қилишимиз керак эди», — дейди профессор.

«Британча штамм»ни аниқлаш учун вирус штаммининг ORF1ab кодланган ҳудуди мутациялари ва S гени мутациялари мақсадли участка сифатида танлаб олинган.

Сўнгги босқичда натижаларни компьютерда қайта ишлаб, халқаро маълумотлар базасидаги кетма-кетликлар билан солиштирилган. «Британча штамм» га хос қатор мутациялар мавжудлиги тасдиқланганидан кейин, маълумотлар Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган.

Алишер Абдуллаевнинг такидлашича, бу жараёнлар анчайин мураккаб бўлиб, ҳар бир босқичини алоҳида назорат қилиш талаб этилган.

Мавзуга доир: «Aгар зарур санитария қоидаларига риоя қилинмаса Ўзбекистонда карантин чоралари яна кучайтирилиши мумкин» – Баҳодир Юсупалиев

Ўзбекистонда коронавируснинг «британча штамм»и қайд этилди

Экспертлар Ўзбекистон аҳолиси қачон бутунлай эмланиб бўлиши ва биринчи бўлиб кимлар эмланишини тахмин қилди

Янгиликлар