Янги британча штамм COVID-19 дан қандай фарқ қилиши маълум бўлди

Каронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков журналистларга берган интервьюсида «Британча штамм»нинг клиник аломатлари қай тарзда намоён бўлиши ҳамда вируснинг ушбу тури чиндан ҳам болалар орасида тез тарқалиши хақида таъкидлаб ўтди.

Отабек Нурматовнинг сўзларига кўра, бу штамм билан касалланган берморларда дастлаб кўпроқ бош оғриғи, мушакларда оғриқ, тез бошланган ва тез авжига чиқган йўтални намоён бўлиши, баъзан кўнгил айниш ҳолатлари кузатилган.

Унинг сўзларига кўра,  олдинги каронавирусга хос бўлмаган бир жиҳати шуки, бринтанча штамм билан касалланган беморларда ҳид билиш, там билиш каби клиник белгилар каронавируснинг асил белгиларига нисбатан камроқ кузатилган.

«CОVID-19 га нисбатан тезроқ тарқалиш хусусияти ва болаларда кўпроқ учраши билан ушбу касаллик ажралиб туради», — деди Нурматов.

Маълумот учун, 23 январь куни Ўзбекистонда илк маротаба каронавируснинг британча штамми ўз оиласи билан БАА да бўлиб қайтган 10 ёшли қизда аниқланган.

Янгиликлар