Ўзбекистонда бир кечада 295 кишида коронавирус аниқланиб, жами касалланганлар 24 минг 300 дан ошди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1 август соат 10:00 ҳолатига кўра, 24 304 (+295) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 191 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 53 нафари Тошкент вилоятида;
  • 18 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 16 нафари Сирдарё вилоятида;

13 нафари Фарғона вилоятида ҳамда 4 нафар Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 14 464 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 9697 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 594 нафари оғир, 197 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинган Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязовнинг ўлимини тасдиқлагани ҳақда хабар берилган эди.

Янгиликлар