Қорақалпоғистон ҳукумат биноси олдида дафн маросимига тайёргарлик ишлари бўлиб ўтмоқда (фото)

Қорақалпоғистон ҳукумат биноси олдида дафн маросимига тайёргарлик ишлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар қилди.

Фото: «KRuz.uz»

Маросимда Ўзбекистон расмийлари иштирок этиши кутиляпти.

Айни пайтда қорақалпоқ халқи Муса Ерниязовни сўнгги манзилга кузатиш учун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда Нукус шаҳри кўчаларига чиқишган.

Қуйида 31 июль ва 1 август кунлари олинган кадрлар берилган.

Фото: «KRuz.uz»

Фото: «KRuz.uz»

Фото: «KRuz.uz»

Фото: «KRuz.uz»

Фото: «KRuz.uz»

Маълум бўлишича, 1 август куни Жўқорғи Кенгес раисини охирги манзилга кузатиш маросими Қорақалпоғистон телеканали орқали жонли эфирда намойиш қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 18 июль куни Муса Ерниязовнинг коронавирусга чалингани тасдиқланганди. 25 июль куни унинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тез орада бу хабарларнинг дастлабки манбаси сифатида кўрсатилган «Repost.uz» сайти хакерлар ҳужумига учрагани маълум бўлди ва сайтнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида раиснинг 20 июль куни вафот этгани ҳақидаги хабар рад этилганди. Кейинроқ Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир деб баҳоланаётгани ҳақида хабар берилди. Таъкидланишича, Жўқорғи Кенгес раиси ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган бўлган.

Аввалроқ ССВ Муса Ерниязовнинг коронавирус асоратлари оқибатида  вафот этганини тасдиқлаган ва Қорақалпоғистон ССВ унинг ўлими сабабинии маълум қилган эди.  Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Жўқорғи Кенгес раисининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган эди.