Қувасойда «Спарк» ва велосипед иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Велосипедчи воқеа жойида вафот этди

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида 29 июль куни «Спарк» автомашинаси ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Фуқаро А.С. «Спарк» русумли автомашинасини «Лашкар» МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган Т.Х.ни уриб юборган. Оқибатда велосипедчи Т.Х. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қўқонда «Кобалт», «Ласетти» ва мотоцикл иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ва мотоцикл ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлгани ҳақда хабар берилган эди. 

Янгиликлар