Сирдарёда «Саховат ва кўмак» жамғармаси томонидан 5 млрд сўм ёрдам пули эҳтиёжманд аҳолига тарқатилди

«Саховат ва кўмак» жамғармаси томонидан Cирдарё вилоятига ажратилган 5 миллиард сўм кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга уйма-уй юриб тарқатилмоқда. Бу ҳақда «Ҳудуд информ» ҳабар берди.

Сирдарёда «Темир дафтар» рўйхатига киритилган, ногиронлиги бор ва шифохонада даволанаётган фуқароларга эса касалхонага бориб, ажратилган ёрдам пули топширилди.

Маълумот учун, ҳукуматнинг тегишли фармойишига асосан «Саховат ва кўмак» жамғармаси орқали Ўзбекистонда эҳтиёжманд оилаларга жами 150 миллиард сўм моддий ёрдам тарқатилиши белгиланган.

Аввалроқ Булунғур туманидаги эҳтиёжманд оилаларга 358 миллион сўмлик ёрдам пули, Наманган вилояти Мингбулоқ туманида эса 448 миллион сўмлик ёрдам пули тарқатилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар