Тошкентда яна 191 та COVID-19 ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1 август соат 10:00 ҳолатига кўра, 24 304 (+295) нафарни ташкил этмоқда.

Шулардан 191 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 14 464 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 9697 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 594 нафари оғир, 197 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар