Самарқандда Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан 53 нафар педагог тақдирланди (фото)

Самарқанд вилоятида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан 53 нафар педагог тақдирланди. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан видеоселектор шаклида байрам тадбири бўлиб ўтган.

Фото: Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Видеоселектордан сўнг вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов вилоят мактабгача таълим, халқ таълими, олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табриклаган.

Фото: Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Фаолияти давомида фидойилиги ва билими билан ҳамкасбларига ибрат бўлиб келаётган бир гуруҳ устозларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи топширилган. Байрам муносабати билан 53 нафар ўқитувчи «Халқ таълими аълочиси» ва «Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишонлари билан тақдирланган.

Фото: Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 1 октябрга бағишланган тадбирда ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллагани, ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан ўқитувчи ва зиёлиларга мурожаат йўллагани ҳамда қатор жадидлар «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирлангани ҳақида хабар берилган эди.