Тўрақўрғондаги бозорнинг антисанитария ҳолатида тарқалган сурати юзасидан муносабат билдирилди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги бозорнинг антисанитария ҳолатида тарқалган сурати юзасидан туман ҳоқимлиги ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Фото: «Макон хабарлари»

Қайд этилишича, Тўрақўрғон тумани Шаҳанд қишлоғида жойлашган, ҳафтада бир кун фаолият кўрсатадиган деҳқон бозорининг антисанитария ҳолати, карантин тартибларига амал қилинмаслиги ҳақидаги мурожаат жойига бориб ўрганилган. Маълум бўлишича, мазкур бозор пандемия шароитида уч ой давомида очилмаган. Шу вақтда бозор ҳудудидаги чиқиндихонага аҳоли томонидан турли чиқиндилар ташиб чиқилган. Мурожаатдаги суратлар худди ўша пайтда тасвирга олинган.

Фото: Тўрақўрғон туман ҳоқимлиги ахборот хизмати

Бозор маъмури Ғофуржон Қаҳҳоровнинг билдиришича, якшанба кунги бозор савдо-сотиғидан сўнг тўпланган чиқинди кечгача йиғиштирилиб, «Тоза худуд» корхонаси томонидан олиб кетилган. Бозорда санитария ҳолати доимий назоратда туриши маълум қилинган.

Аввалроқ Самарқандда тадбиркорларнинг «Дамариқ» деҳқон бозори фаолиятига асоссиз аралашгани маълум қилинганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари эълон қилинган.

Янгиликлар