Самарқандда тадбиркорларнинг «Дамариқ» деҳқон бозори фаолиятига асоссиз аралашгани маълум қилинди

Самарқанд шаҳрида тадбиркорлар «Дамариқ» деҳқон бозори фаолиятига асоссиз аралашгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Zarnews» хабар берди.

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг 2018 йил 29 сентябрдаги 1911- ва 1913-сонли қарорлари билан бозор биносини аукционда сотиб олган тадбиркорларга «Дамариқ деҳқон бозори» остида реконструкция ва савдо дўконлари қуришга рухсат берилган. Қурилган савдо дўконларига кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган. Аммо тадбиркорлар томонидан «Дамариқ» деҳқон бозори фаолиятига асоссиз аралашуви кузатилган.

«Самарқанд вилояти иқтисодий судининг 2020 йил 22 сентябрдаги аппеляция инстанцияси қарори билан шаҳар прокурорининг аппеляция протести қисман қаноатлантирилган», — дейди Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид Ўроқов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари эълон қилинган эди.

Янгиликлар