Булунғурда ўтган 9 ой давомидаги қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш борасида 2 та тақдимнома киритилди

Самарқанд вилояти Булунғур туманида 2020 йилнинг январь—сентябрь ойларида аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш борасида 2 та тақдимнома киритилган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, 31 октябрь куни Булунғур туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман кенгашининг ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида туман кенгаши депутатлари ва кун тартибидаги масалалар юзасидан таклиф этилган масъуллар, оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Шунингдек, сессия давомида Булунғур тумани прокурори адлия маслаҳатчисининг 2020 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бажарилиши юзасидан ҳисоботи эшитилди. Хусусан, туман прокуратураси томонидан тумандаги ташкилотларда «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонуни ижроси юзасидан ўрганишлар ўтказилган.

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Унга кўра аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш борасида 2 та тақдимнома киритилган. Унда 1 нафар масъул шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддаси (Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида ва 1 нафар масъулга нисбатан интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилган.

Аввалроқ Пастдарғомда 15 нафар маҳкум муддатидан олдин жазодан озод этилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар