Пастдарғомда 15 нафар маҳкум муддатидан олдин жазодан озод этилди

Пастдарғом туман Халқ қабулхонасида 10 сентябрь, пайшанба куни Самарқанд вилоятининг жиноят, фуқаролик, иқтисодий ҳамда маъмурий судлари раислари томонидан тадбиркорлар ва фуқароларнинг ечимини кутаётган, қўшимча ўрганиш талаб қилинадиган масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Пастдарғом тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, сайёр қабул давомида Пастдарғом туман ички ишлар органлари пробация гуруҳи томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилган. Сайёр судда 15 нафар ахлоқ тузатиш ишлари ҳамда озодликдан чеклаш жазоларини ўтаётган маҳкум шартли равишда озод қилинган.

Фото: Пастдарғом тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Пастдарғом тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Уларга келгусида жиноят содир қилмаслиги ҳақида тушинтиришлар берилиб, жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ҳуқуқий тарғибот-тушинтириш ишлари олиб борилган.