Ромитанда уч нафар маҳбус муддатидан аввал озод қилинди
Бухоро вилояти Ромитан туманида 3 нафар махбус муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, Ромитанда ички ишлар органи томонидан инсонпарварлик ва адолат принциплари асосида жазо ўташ вақтида суд белгилаган тақиқ ва чекловларга тўлиқ риоя этган 3 нафар шахс мудатидан олдин озод этилган.
Қайд этилишича, ушбу шахслар Жиноят кодексининг 73 моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш бўйича киритилган тақдимномалари асосида жиноят ишлари бўйича Ромитан суди томонидан жазодан шартли равишда озод қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Бухоро шаҳрида 20 нафар , Самарқандда 154 нафар ҳамда Булунғурда Мустақиллик байрами арафасида 8 нафар маҳкум муддатидан олдин озод қилингани ҳақда хабар берилганди.