Қоровулбозорда уч нафар маҳбус муддатидан илгари озод этилди
Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида уч нафар маҳбус муддатидан аввал озод этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, жиноят ишлари буйича Қоровулбозор туман суди биносида судья М. Aрипов раислигида бўлиб ўтган суд жараёнида туман ички ишлар органлари пробация гуруҳи ҳисобида туриб, озодликни чеклаш жазосини ўтаб келаётган бир нафар, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаб келаётган икки нафар назорат остидаги шахс жазо муддатини ўташ даврида қатъиян тузалиш йўлига ўтганлиги инобатга олиниб муддатидан олдин озод этилган.
Қайд этилишича, ушбу маҳбуслар Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан Қоровулбозор туман ИИО пробация гуруҳи тақдимномаси қаноатлантирилиб, муддатидан илгари озод қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ромитанда уч нафар, Булунғурда 8 нафар, Самарқандда 154 нафар, Ғиждувонда 19 нафар, Жомбойда 8 нафар, Ургутда 16 нафар, Булунғурда 8 нафар ҳамда Ўзбекистонда Мустақиллик куни муносабати билан 113 нафар маҳбус муддатидан аввал озод қилингани ҳақида хабар қилинганди.