Ургутда 16 нафар маҳкум муддатидан олдин озод қилинди

Самарқанд вилояти Ургут туманида 16 нафар маҳкум муддатидан олдин озод қилинди. Бу ҳақда вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, Ургут тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси пробация гуруҳи ҳисобида турувчи 16 нафар маҳкумнинг тақдимнолари Жиноят ишлари бўйича Ургут туман судида ўтказилган суд мажлисида кўриб чиқилган.

Кадр: Telegram

Ушбу шахслар Жиноят кодексининг 73-модддаси инсонпарварлик тамойили асосида жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган.

Кадр: Telegram

Aввалроқ Ургутда 17 нафар, Пастдарғомда 18 нафар, Иштихонда 15 нафар, Булунғурда 8 нафар, Самарқанд туманида 21 нафар ҳамда Самарқанд шаҳрида 33 нафар маҳкум муддатидан олдин озод қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар