Корея компанияси Ўзбекистондаги Муборак иссиқлик электр станциясини модернизация қилади
Жанубий Кореянинг қурилиш компанияси Муборак иссиқлик электр станциясини модернизация қилади. Бунинг эвазига Ўзбекистон 25 йил давомида электр энергиясини сотиб олиш ва ушбу иссиқлик электр станциясига ёқилғини бепул етказиб беради.
CK Engineering & Construction (СK E&C) компанияси 1 февраль куни Муборак шаҳридаги Ўзбекистон газ электр станциясини модернизация қилиш бўйича 600 миллион долларлик лойиҳани ютиб чиққанлигини эълон қилди. Бу ҳақда Business Korea ёзмоқда.
Компания лойиҳанинг асосий шартларини 27 январь куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, Ўзбекистон инвестиция ва Ташқи савдо вазирлиги ва Korea Energy Corp билан келишиб олди.
Таъкидланишича, шартномада электростанция томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини 25 йил давомида Ўзбекистон ҳукумати томонидан мажбурий сотиб олиш ва электр энергиясини ишлаб чиқариш учун ёқилғини бепул этказиб бериш киради. Натижада, СK E&C электр станциясининг ишлашидан барқарор даромад олади.
Қайд этилишича, шартномани «СK E&C» президенти Ан Жаэ Хён, Korea Energy Corp бошқарув кенгаши раиси Ким Чан Сап, Ўзбекистон энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Хўжаев ва инвестиция ҳамда Ташқи савдо вазирининг ўринбосари Шуҳрат Вафоев онлайн тарзда имзоладилар.