Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудлари вақтинчалик газсиз қолади

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбeк туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

«Hududgaz Poytaxt» газ таъминоти филиалининг хабарига кўра, 3 февраль куни соат 11:00–17:00 оралиғида «Ер ости газ қувурлари хизмати» томонидан тумандаги Бешёғоч мавзеси Сайрам кўчасида жойлашган объектда ўрта босимли ер усти газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари амалга оширилади.

Шу сабабли, «Сайрам» кўчасидаги 60 та ерли ва 5 та беш қаватли уйларнинг аҳоли хонадонларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади, – дейилади хабарда.

Таъкидланишича, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

 

Янгиликлар