Ўзбекистон ТИВ хорижий журналистдан бўлиб ўтган воқеа учун узр сўради

2 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида вазирлик матбуот котиби А.Хожиметов ва илгари ТИВ ҳузурида Аl-Jazeera телеканали мухбири сифатида аккредитациядан ўтган Агниешка Пикулицка-Вилчевска ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Gazeta.uz

Хабарга кўра, учрашув давомида унинг аккредитацияси ва бўлиб ўтган воқеа билан боғлиқ қўшимча ҳолатлар аниқланди.

Шу билан бирга, чет еллик журналистдан ҳодиса учун узр сўралди.

Маълум қилинишича, хорижий журналистга тегажоғлик қилган ТИВ ходими ишдан бўшатилди.

А.Пикулицка-Вилчевсканинг журналистик аккредитациясини расмийлаштириш жараёни 3 февраль куни якунланади.

Аввалроқ, хорижий журналист аёл Ўзбекистон ТИВ ходими у билан жинсий алоқа қилиш эвазига аккредитациядан ўтказиб беришини айтганидан шикоят қилгани ҳақида хабар қилинган эди.