Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ҳибсга олинди

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Олжас Абишев ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда «Tengrinews».

Фото: «Tengrinews»

Маълум қилинишича, Қозоғистон Молия вазирлигининг молиявий мониторинг бўйича қўмитаси Олжас Aбишев Иқтисодий жиноятлар хизмати ходимлари томонидан бюджет маблағларини ўғирлашда гумонланиб, ҳибсга олинганини тасдиқлаган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

Маълумот учун, Олжас Aбишев 2018 йилда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари этиб тайинланган. У маълумотларни рақамлаштириш ва хавфсизлигини таъминлашга маъсул бўлган.

Аввалроқ Қозоғистонда ўтган бир суткада 1226 кишида коронавирус аниқлангани хабар қилинганди.

Янгиликлар