Тошкентда коронавирусга чалинган 46 ва 58 ёшли икки нафар бемор вафот этди

Тошкент шаҳри Миробод туманида яшаган 46 ёшли эркак 2 август куни ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, фуқаро С.Л.да 20 июль куни COVID-19 инфекцияси тасдиқланган ва нафас етишмовчилиги белгилари кучайиб Зангиота ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, артериал гипертензия ҳамда семизлик каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган. Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Шунингдек, Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 58 ёшли эркак 2  август куни бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.  Фуқаро Ш.Д.да 20 июль куни COVID-19 инфекцияси тасдиқланган ва Зангиота ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига кун давомида тана ҳарорати кўтарилиб, нафас етишмовчилиги кучайганлиги сабабли ётқизилган.

Унга COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлар билан кечган. Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, артериал гипертензия ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган. Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Aввалроқ Тошкентда коронавирусга чалинган 64 ва 67 ёшли беморлар ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этгани хабар қилинганди.

Янгиликлар