Ўзбекистонда яна 134 киши коронавирус юқтириб олди

Ўзбекистонда 2 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 370 (+134) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг

  • 115 таси Тошкент шаҳрида;
  • 19 таси Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 65 ёшли М.A. исмли эркак ҳамда Олмалиқ шаҳрида яшаган 64 ёшли A.У. исмли эркак, жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Aйни пайтга қадар Ўзбекистонда 39 664 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (93 фоиз) соғайган. Ҳозирда 2380 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 275 нафари оғир, 147 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар