Ўзбекистонда Мустақиллик байрами куни 343 кишида коронавирус аниқланди. 4 нафар бемор вафот этди

Ўзбекистонда 1 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42236 (+109) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Фото: «Tez News»

Янги касалланиш ҳолатлари

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 75 нафари Тошкент вилоятида, 21 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 1 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик касалланишлар

Мамлакатда 1 сентябрь куни 343 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 324 нафарга етди. 1 сентябрь куни Тошкент шаҳрида 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

  • Биринчи ўлим: Олмазор туманида яшаган 58 ёшли С.Н. (эркак) вафот этди.
  • Иккинчи ўлим: Учтепа туманида яшаган 45 ёшли Б.Ш. (эркак) вафот этди.
  • Учинчи ўлим: Учтепа туманида яшаган 61 ёшли Л.Р. (аёл) вафот этди.
  • Тўртинчи ўлим: Шайхонтоҳур туманида яшаган 60 ёшли Ғ.Т. (эркак) вафот этди.

Кунлик соғайганлар

Бугун Тошкент шаҳрида 234 нафар, Тошкент вилоятида 97 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Андижон вилоятида 15 нафар, Қашқадарё вилоятида 14 нафар, Хоразм вилоятида 6 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, жами 389 нафар бемор тузалди.

Мамлакатдаги вазият

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 42 236 нафар бемордан 39 664 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2248 нафар бемордан 330 нафари оғир, 179 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 31 август куни 365 кишида коронавирус аниқланган. 5 нафар бемор вафот этган.

Янгиликлар