Ўзбекистонда 1 сентябрь куни COVID-19’га чалинган 389 нафар бемор соғайди
Ўзбекистонда 1 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган 389 нафар бемор тузалди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра:
- Тошкент шаҳрида 234 нафар;
- Тошкент вилоятида 97 нафар:
- Самарқанд вилоятида 21 нафар;
- Aндижон вилоятида 15 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 14 нафар;
- Хоразм вилоятида 6 нафар;
- Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалган.
Маълумот учун, мамлакатда жами 39 664 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар соғайган. Шунингдек, соғайиш кўрсаткичи 93 фоиз эканлиги қайд этилган.
Ҳозирда мамлакатда 2248 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 31 август куни мамлакатда 456 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалгани ҳақида хабар берилган эди.